Месси ўйнамайдиган бўлди
"Барселона" клуби қишки қисқа таътилдан сўнг, бугун эрталаб йиғинга киришди.
Тўрт кунлик танаффусдан кейин жам бўлган каталониялик футболчилар коронавирусга тест топширди.
Лионель Месси машғулотларда иштирок этмади. Рональд Куман унга дам беришни мақсад қилган ва байрамни нишонлаш учун Аргентинага учиб кетишга рухсат берган.
Шу тариқа, Месси 29 декабрь куни Ла Лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Эйбар"га қарши баҳсда майдонга тушмайдиган бўлди. Ушбу беллашувдан кейин, "Барселона" футболчиларига 2 кун дам берилади.
Жума кундан бошлаб, жамоа яна машғулотларга киришади ва Месси ҳам таркибга қайтади.
Фикрлар