Месси ўзбеклар гол урган стадионда ўйнайди
МЛС чемпионатининг навбатдаги турида Лионель Месси етакчилигидаги “Интер Майами” жамоаси “Атланта Юнайтед” жамоаси меҳмони бўлади.
Тошкент вақти билан 16 сентябрдан 17 сентябрга ўтар кечаси бўладиган ушбу учрашувга Атланта шаҳридаги “Мерседес Бенц” аренаси мезбонлик қилади.
Бу маҳобатли спорт иншооти 2017 йили фойдаланишга топширилган. Стадион америкача футбол бўйича “Атланта Фэлконс” ҳамда футбол бўйича “Атланта Юнайтед” жамоаларининг уй ўйингоҳи ҳисобланади.
“Мерcедес-Бенц” стадиони футбол пайти 42 500, америкача футболга мезбонлик қилса, 71 000 дан ортиқ мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
Бу стадион ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш. Яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу аренада Мексика миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди.
Голларга бой бўлган баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилди.
Бобур Абдухолиқов, Азизбек Турғунбоев ва Отабек Шукуров гол урган майдонда энди Лионель Месси маҳорат кўрсатиш учун келади.
Фикрлар