Месси Пике дўстликка хиёнат қилганидан хафа бўлди
Таниқлик журналист Журналист Луис Канут ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ва “барселона” ҳимоячиси Жерар Пикенинг муносабати бузилгани ҳақида хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, Лионель Месси “Барселона”да қолиши учуе Жерар Пике маошининг пасайтирилишига кўниши керак бўлган. Бироқ, испан ҳимоячиси бундан бош тортган. Оқибатда каталонияликлар молиявий фэйр-плейни бузмаслик учун аргентиналик юлдуз билан янги битим тузмади.
- Пике Мессини қаттиқ ранжитди. Пике Лео кетмагунича маоши пасайтирилган келишувни қабул қилмади. Кейин у маоши пасайишига кўнганида, Месси унинг хиёнатини ҳис қилди, -деб ёзади Дуис Канут.
Лионель Месси “Барселона”дан кетиб, ПСЖдан қўним топган бўлса-да, парижликлар сафида ўзидан кутилган натижаларни қайд эта олмаяпти.
Фикрлар