Месси ПСЖда қолишга тайёр. Бунинг учун жамоа ЕЧЛда ғолиб бўлиши лозим
"Пари Сен-Жермен" юлдузи Лионель Месси жамоадаги фаолиятини давом эттириши мумкин.
"The Athletic" нашри тарқатган хабарга қараганда, аргентиналик плеймейкер агар клуб Европа Чемпионлар лигасида зафар қучса, Парижда қолишга тайёр. У бош мураббий Кристоф Гальте қўл остида ишлашни ёқтиради.
Айни вақтда Месси терма жамоа сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Шу сабабли музокара столига мундиал якунлангач ўтирилади.
35 ёшли Лео ПСЖ таркибига 2021 йилда "Барселона"дан келиб қўшилганди. Унинг парижликлар билан битими 30 июнда якунига етади.
Фикрлар