Месси ПСЖдан кетмоқчи!

ПСЖ юлдузи Лионель Месси фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

"El Chiringuito" телеканали берган хабарга кўра, Месси бу ҳақда анча жиддий бош қотирмоқда. Унинг мақсади МЛС клубларидан бирига кўчиб ўтиш. Леога "Интер Майами"дан таклиф бор.

34 ёшли ҳужумчининг қарорига яқин дўсти Луис Суарес ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Боиси, уругвайлик футболчининг "Атлетико" билан шартномаси якунига етмоқда.

Маълумот учун, Месси мавсум бошида "Барселона"дан ПСЖ таркибига келиб қўшилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!