Месси ПСЖдан қуруқ кетмоқчи эмас!

ПСЖнинг аргентиналик юлдузи Лионель Месси клубни катта ғалабаларсиз тарк этишни истмаяпти.  Бу ҳақда Grenier нашри хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, Мессич французчани чуқурроқ ўрганишга киришган ва жамоадошлари билан шу тилда гаплашишга уринмоқда.

Месси ПСЖ сафида Франция чемпионлигини қўлга киритган. Унинг мақсади жамоадошлари билан бирга Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш. ПСЖ ҳам ҳали ўз тарихида бирор марта Европанинг энг нуфузли мусобақада зафар қчмаган.

Леонинг парижликлар билан шартномаси мавсум охирида тугайди. Унга “Барселона”, “Челси” ва “ИНтер Майами”дан таклиф бўляпти. ПСЖ эса 35 ёшли футболчини олиб қолиш ҳаракатида. Лео ПСЖга келганидан бери 51 та ўйинда 23 та гол ва 38 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!