Месси "ПСЖ"нинг навбатдаги баҳсида майдонга туша олмайди

"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2022 пайти клублар учун юзага келган танаффусдан кейин жамоанинг биринчи ўйинини ўтказиб юбориши мумкин, дея хабар берди журналист Адриен Гренье.

Айни дамда 35 ёшли аргентиналик футболчи жаҳон чемпиони бўлганидан кейин ватанида бўлиб турибди. Клуб футболчининг мундиалдаги муваффақиятини ўз юртида нишонламоқчи эканлигини тушунади ва бироз кутмоқчи. Унинг 2022 йил охиригача Парижга қайтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, "ПСЖ" 28 декабрь куни Франция чемпионатининг 16-турида "Страсбург"га қарши майдонга тушади. Айни дам жамоа Лига 1да 41 очко билан биринчи поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!