Месси Рамосга етиб олди

Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Бетис” дарвозасини ишғол қилган “Реал” сардори Серхио Рамос кетма-кет 17 мавсумда гол урган футболчи сифатида рекордчилар қаторига қўшилган энди.

Ла Лигада “Вильярреал” билан ўйинда рақиб дарвозасига гол урган Лионель Месси ҳам кетма-кет 17та мавсумда гол урган тўртинчи футболчига айланди.

Испания чемпионатлари тарихида бу борадаги рекорд “Атлетик” ҳужумчиси Агустин Гаинсега тегишли. У 19 йил давомида примерада узлуксиз тўп киритишга муваффақ бўлган. “Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Карлос Алонсо ва ҳозирги сардори Серхио Рамос кетма-кет 17 мавсум давомида рақиблар дарвозасини ранжитган.

Гол уриш унинг хоббиси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Donyor Rustamov
28/09/2020 20:45
Vamos real madrid!