Месси “Реал” билан ўйиндан кейин шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлайди

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа етакчиси Лионель Месси билан амалдаги шартномани узайтириш борасида ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, аргентиналик футболчи отаси билан бирга янги шартнома борасидаги музокараларни “Реал” билан ўтадиган навбатдаги “эл-классико”дан сўнг бошлашни режалаштирмоқда. Айтиш керакки, каталонияликлар раҳбарияти Мессига йиллик 24 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Маълумот учун, Лео айни дамда “Барселона”дан жами 29 миллион евро маош олади. Бу барча бонусларни қўшиб ҳисоблаганда албатта.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги “эл-классико” 3 декабрь куни Камп-Ноу стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!