Месси рекордини дубль билан нишонлади

Ла Лиганинг 28-турида “Реал-Сосьедад”га қарши ўтказилган учрашув Лионель Месси учун тарихий аҳамият касб этди. Аргентиналик футболчи “Барселона” таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди. У каталонияликлар учун 768 та расмий учрашувда майдонга  тушди ва бу борада Хавидан ўзиб кетди.

Сафардаги ўйин “Барселона” футболчиларининг 6:1 ғалабаси билан якунланди. Голлардан иккитасига айнан Леонинг ўзи муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Лионель Месси ўзи учун рекорд учрашувлардаги голлари сонини 663 тага етказиб олди. Шунингдек, “Барса” сардори жамоадошларига 264 та голли пас узатган.

Шунга қарамай, Лионель Мессининг мавсум охирида клуб билан амалдаги шартномаси якунланади. Футболчининг ўзи фаолиятини қайси жамоада давом эттириш бўйича бир қарорга келмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)