Месси Роналдуни таъқиб қилмоқда

Европанинг энг нуфузли мусобақасида тўпурарлик пойгаси қизғин давом этмоқда. Лионель Месси узоқ йиллик рақобатчиси Криштиану Роналдуни қувишда давом этяпти. Роналдунинг тўхташ нияти йўқ. 

Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувларидан бу турнир тарихида энг кўп гол урган футболчиларнинг бари ўз ҳисобига навбатдаги голларни ёздириб қўйди.

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду бир жуфт голи билан жамоасини кейинги босқичга олиб чиқолмаган бўлса-да, турнирдаги голлари сонини 130 тага етказиб, рекордини мустаҳкамлади.

Лионель Месси жароҳат олган ўйинда “Наполи”ни дарвозасини ишғол қилишга эришди ва Чемпионлар лигасида “Барса” учун урган 115-голини нишонлади.

Бу икки тўп ортидан жойлашган ва фаолиятини бир неча йил муқаддам якунлаган “Реал” ҳужумчиси Рауль Гонсалес 71 та аниқ зарба билан кучли учликни якунлаган. Бироқ, у испаниялик собиқ ҳужумчи тез орада кучли учликдан чиқиб кетади. Чунки уни таъқиб қилаётган “Бавария” тўпурари бу гал бир жуфт тўп киритиб, голлари сонини 66 тага етказди ва жами 65 та гол урган “Реал”нинг  яна бир вакили Карим Бенземадан ўзиб кетди.

Жорий мавсум мусобақасида Криштиану Роналду ва Карим Бензема иштирокини якунлаган бўлса, Лионель Месси ва Роберт Левандовски курашни давом эттирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар