Месси Саудия Арабистони клубининг таклифини рад этди
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Саудия Арабистони жамоасига қизиқишни йўқотди.
"Ole" нашри журналисти Эрнан Клауснинг фикрича, Месси ҳақиқатан ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қизиқишни йўқотган. Аргентиналик форвард "Ал-Ҳилол"га ўтиш вариантидан воз кечди.
Манбанинг ёзишича, бунга сабаб бу мамлакатда футбол даражаси Месси ўрганиб қолганидан пастроқ.
Айни пайтда “Интер Майами” жаҳон чемпионини олиб келиш учун кучли таклиф тайёрламоқда. Дэвид Бекхем жамоаси эҳтимолий трансфер борасида жуда оптимистиқ фикрда.
Фикрлар