Месси: Саудия бизни осмондан ерган тушириб қўйди

Лионель Месси 2022 йили Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида САудия Арабистони терма жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувни эсга олди.

Ўша баҳсда Лионель Месси пенальтидан ҳисобни очганига қарамай, саудияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган.

- Қатарга етиб келганимиздаёқ, биз бош совринга даъвогар эканимизни ҳис қилардик. Биз буни оммавий тарзда эълон қилмаган бўлсак-да, жамоа ичида ишонч юқори эди.

Саудия Арабистони терма жамоасидан учралган мағлубият бизни осмондан ерга тушириб қўйди. Бу мундиалда ҳар қандай рақиб хавфли бўлишини билдик.

Нидерландия, Бразилия каби бошқа топ-жамоалар муаммо экани аниқ лекин, Австралия ҳам жуда кучли рақиб бўлди. Улар шу босқичгача етиб келган экан, демак ҳамма ишни тўғри ташкил қилган. Умуман олганда эса, Аргентина терма жамоаси ҳар доим фаворит ҳисобланган, - деди Лионель Месси.

Қатардаги жаҳон чемпионати аргентиналиклар учун муваффақиятли ўтди. Лионель Месси ўзига етишмаётган ягона соврин – жаҳон чемпионлигига ҳам сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!