Месси сўнгги 10 йил ичида илк бор 1-турни ўтказиб юборади
Ads

"Барселона" хужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Атлетилк"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Каталония клуби охирги марта Ла Лиганининг илк турини 2009 йилда Мессисиз ўтказган. Ўшанда Хихоннинг "Спортинг" клуби билан ўйнаган.

32 ёшли футболчи жароҳатидан фориғ бўлиш учун тикланиш машқларини ўтамоқда. У "Барса"нинг мавсумолди АҚШда бўлиб ўтган йиғинида ҳам иштирок эта олмаган эди.

Месси кейинги ҳафтада умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши кутилмоқда.