Месси сўнгги ўйинларда жароҳати билан майдонга тушгани маълум бўлди

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси сўнгги бир нечта ўйинни жароҳати билан ўтказгани маълум бўлди. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатмоқда.

Каталонияликлар сардори ушбу ўйинларда сонидаги жароҳати билан ҳаракат қилган. Луис Суарес ва Усман Дембелелар жароҳат олишгани сабаб мураббийда Мессидан бошқа ҳеч қандай танлов қолмаганди.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетик" - "Барселона" урашуви 6 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!