Месси терма жамоадаги фаолиятини якунламаслигини айтди

Аргентина - Франция ўйинидан сўнг Лионель Месси журналистларнинг саволларига жавоб берди. 35 ёшли футболчи чемпионлик ҳақида саволларга қуйидагича жавоб берди:

Мен буни жуда хоҳлардим. Худо бу кубокни менга беришини билардим. Шундай бўлишини ҳис қилдим.

Биз жуда кўп азоб чекдик. Лекин буни уддаладик. Болаликдан бери орзу қилиб келган нарсамни қўлга киритдим”, - деди ПСЖ ҳужумчиси.

У фаолиятини якунлаш ҳақида ҳам гапирди.

“Йўқ, мен Аргентина терма жамоасидаги фаолиятимни якунламоқчи эмасман. Мен чемпион сифатида ҳам ўйнаб кўрмоқчиман”, - дея қўшимча қилди Месси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!