Месси учта ўйиндаёқ "Интер Майами" тарихига кирди

Лионель Месси кетма-кет икки ўйинда дубль қайд этиб, “Интер Майами” тарихига кирди.

"Интер Майами" сардори Лига кубоги 1/16 финали доирасидаги "Орландо Сити"га қарши ўйинда (3:1) дубль қайд этди. Бунгача у "Атланта"га қарши ўйинда иккита гол урганди.

Месси - "Интер Майами" тарихида кетма-кет икки ўйинда биттадан кўп гол урган биринчи футболчига айланди.

Маълумот учун, 36 ёшли аргентиналик “Интер Майами” сафида 3 та ўйинда 5 та гол ва 1 та голли узатмагани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!