Месси учун клубни қурбон қилмаймиз!
ПСЖ раҳбарияти жамоа таркибида Лионель Мессини сақлаб қолиш учун жаҳон чемпионининг барча талабларини бажаришга тайёр эмаслигини билдирди.
Ўтган йили ёзда парижликлар Килиан Мбаппени олиб қолиш учун ўта катта миқдордаги маош ва кўплаб ваколатларни тақдим қилганди. Бироқ, бу усул жамоада ички муҳитнинг бузилишига олиб келди. Мбаппенинг ўзи ҳам ПСЖ хўжайинлари берилган ваъдаларнинг барчасини бажармаганини рўкач қилиб, жамоадан кетишга шайланган пайтлар ҳам юўлди.
Энди клуб мутасаддилари бу каби хатоларни такрорламоқчи эмас.
Лионель Мессининг отаси Хорхе янги битим борасида музокара ўтказди ва ПСЖ билан келиша олгани йўқ.
Жаҳон чемпионатида ҳамон энг зўр ўйинчилардан эканини исботлай олган Лионель Мессига асосан Европадан ташқаридан чорловлар бўляпти.
Фикрлар