“Месси унга қўлидан келганча ёмонлик қилди!”

Антуан Гризманнинг собиқ агенти Эрик Олатс франциялик ҳужумчи “Барселона”га мослашишда тўсқинликларга дуч келганини ошкор қилди.

- Антуан қийинчиликлар қайнаб ётган ва  амалда ҳамма нарсани Месси ҳал қиладиган клубга ўтди. Лионель бир пайтнинг ўзида жамоанинг ҳам императори, ҳам монархи ҳисобланади. Леога Гризманнинг келгани ёқмади. Месси Антуаннинг мослашиши қийин бўлиши учун қўлидан келган ёмонликларни қилди. Гризманн доим жамоа сардори билан муаммо йўқлигини айтмоқда. Лекин Лео ҳеч қачон бундай демаган. Лионель футболчилар олдида катта таъсир кучига эга. У майдонда қанчалар зўр бўлса, майдондан ташқарида шунча расво одам!, - деди Олатс.

Шунингдек, Олатс Гризманн “Барселона”га келганида Месси у билан умуман гаплашмагани, ўйинларда қулай позицияда турганига қарамай, тўпни оширмагани, халақит қилишга уринган ва бу кўпинча аниқ билиниб қолганини ҳам айтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)