Месси ва футболчилар ПСЖ хўжайинларидан норози
ПСЖ жаҳон футболининг машҳур юлдузларини жамлаганига қарамай, жамоадаги муҳитни жанвогар ҳолатга келтира олмади.
L'Équipe нашрининг хабар беришича, аксарият ўйинчиларга клуб мутасаддиларининг трансфер сиёсати ёқмаяпти.
Хусусан, Лионель Месси ва Преснел Кимпембе раҳбарият ёзда Леандро Паредес, Идриссу Гуйе ва Юлиан Дракслерни нега қўйиб юборганини тушунмаганини яшираётгани йўқ. Уларнинг ўрнига олиб келинган Витинья, Фабиан Руис ва Карлос Солер жамоага эътирофга лойиқ фойда келтиргани йўқ.
Бундан ташқари, ПСЖ вакиллари ҳужумчи Арно Калимуэндони “Ренн”га сотиб юбориб, ўрнига Уго Экитике олиб келинганини ҳам ҳазм қила олмаяпти.
Жорий мавсумда ПСЖ олдидаги асосий вазифа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишдан иборат. Лекин парижликлар нимчорак финалнинг дастлабки учрашувида ўз майдонида “Бавария”га ютқазиб қўйди.
Фикрлар