Месси ва Марадонани солиштирманг!

  • 17 декабрь, 2022, 11:39
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ва "Интер" клубининг собиқ футболчиси Хавьер Занетти Лионель Мессини Диего Марадона билан солиштираётганлардан ғазабланди.

Tecno

Занеттининг фикрича, Мессининг ўзига хос ўйин услуби бор ва у ғалаба сари ўзгача йўлдан кетмоқда. "Дунёда кўпчилик Месси Марадона каби чемпионликка эришади, демоқда.

Аммо ундай эмас. Месси ўз услубини, футболини кўрсатмоқда. Унинг финалгача босиб ўтган йўли Диегоникидан тубдан фарқ қилади. Лео деярли ҳар бир баҳс масъулиятини ўз зиммасига олди ва бунинг учун муносиб тақдирланиш арафасида.

У Марадона билан тенг даражада. Агар у финалда мағлуб бўлса ҳам, бу фикрим ўзгармайди", - деди Занетти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!