Месси ва Мбаппе Неймар сабаб жанжаллашиб қолди

ПСЖ ҳужумчилари Лионель Месси ва Килиан Мбаппе Неймар борасида жанжаллашиб қолди. Аргентиналик футболчи бразилиялик шеригини “Парк де Пренc”да қолишини истаса, француз форварди уни жамоани тарк этишини истамоқда.

Мбаппе яқинда ПСЖ билан шартномасини 2025 йилнинг ёзига қадар узайтирди ва "Реал" Мадриднинг таклифига рад жавобини берди. Янги келишув шартларига кўра, Мбаппе парижликларнинг трансфер сиёсатини тўлиқ назорат қила олади. Шу боис, Килиан ПСЖ раҳбариятидан бразилиялик суперюлдузни сотиш кераклигини талаб қилмоқда.

Бироқ Неймарга муносиб харидор топиш қийин масала. У бир мавсумда 30 миллион евродан кўпроқ маош олади. Шунинг учун ҳужумчига бу пулни тўлай оладиган жамоа ҳозирча йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!