Месси ва Мбаппе ПСЖ учун ўйнамайди

Қатардаги жаҳон чемпионати финалида ПСЖнинг икки ҳужумчиси – Лионель Месси ва Килиан Мбаппе ўзаро тўқнаш келади. Ҳал қилувчи баҳс 18 декабрга белгиланган.

Шунингдек, Париж клубининг яна бир вакили – марокашлик ҳимоячи Ашраф Ҳакими 17 декабрда учинчи ўрин учун бўладиган баҳсда Хорватияга қарши майдонга тушади.

Le Parisien нашрининг маълум қилишича, “Пари Сен-Жермен” раҳбарияти бу йил ҳисобидан бу уч футболчидан фойдалана олмайди.

ПСЖ 2022 йилдаги сўнгги учрашувини 28 декабрь куни “Страсбур”га қарши ўтказиши керак. Жаҳон чемпионатида охиригача етиб келган уч футболчи 1 январь куни “Ланс” билан бўладиган баҳсни ҳам ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!