Месси ва Мбаппега етадигани бўлмаяпти

Спорт статистикалари билан шуғулланувчи Opta нашри Европанинг топ-5 чемпионатларида тўп сураётган энг барқарор футболчиларни эълон қилди.

Унга кўра 2018/19 йилги мавсумдан буён фақатгина 2 та футболчининг урган голлари 1 та ўйинга камида 1 та тўғри келади . Гап "Барселона" форварди Лионель Месси ва ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳақида кетмоқда.

Маълумот учун, Месси Ла Лиганинг сўнгги 45 та ўйинида 43 та гол урди, Мбаппе эса Франция чемпионатининг сўнгги 38 та ўйинида 39 та гол уришга эришди.