Месси ва Пике

“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган “Интер”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс учун 20 нафар футболчини қайдномага киритди.

Эътиборлиси, жамоа етакчилари – Лионель Месси ва Жерар Пике таркибдан жой олмади.

Дарвозабонлар: тер Стеген, Нето, Пенья;

Ҳимоячилар: Фирпо, Лангле, Ваге, Тодибо, Умтити, Араухо, Морер;

Ярим ҳимоячилар: Ракитич, Бускетс, Аленья, де Йонг, Пуч, Видаль;

Ҳужумчилар: Гризманн, Перес, Суарес, Фати.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” аллақачон ўзи учун гуруҳда биринчи ўринни нақд қилиб қўйган.

Минбар

Барча блоглар