Месси ва Роналду ўрнига шу футболчи қолади
“Манчестер Сити”даги муваффақиятли фаолиятидан кейин “Барселона”га кўчиб ўтган Илкай Гюндоған собиқ жамоадоши Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.
Норвегиялик 22 ёшли ҳужумчи Англиядаги дебют мавсумида Премьер-лигада 36 та гол уриб, мусобақа рекордини ўрнатди.
Мен Ҳоланднинг иқтидоридан ҳайратга тушдим. Шу даражада ҳам ҳали ўсиши мумкин. У ҳар доим кўпроғини хоҳлайди, унда ҳеч қандай чегара йўқ.
Келажакда Холанд Лионель Месси ва Криштиану Роналду даражасига етиши мумкин, - деди Илкай Гюндоған.
Германиялик футболчи “Манчестер Сити” таркибида 2016 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. 32 ёшли ярим ҳимоячи “шаҳарликлар” билан бирга жами 15 та совринни қўлга киритди.
Фикрлар