Месси ва Роналдуни бир жамоада кутишяпти
“Манчестер Юнайтед” ва “Реал”да порлаган Дэвид Бекхэм айни пайтда АҚШнинг “Интер Майами” хўжайинларидан бири ҳисобланади. Англияликюлдуз ўз жамоасида “Барселона” етакчиси Лионель Месси ва “Ювентус” тўпурари Криштиану Роналдуни кўрмоқчи эканини билдирди.
- Мен “Интер Майами” мухлислари жамоада катта юлдузларни кўришни хоҳлашини яхши биламан. Ҳозир бизда Гонсало Игуаин ва Блез Матюиди каби машҳур футболчилар бор. Яқин келажакда энг ёрқин юлдузларни жамоамизда кўришни режалаштирганмиз. Месси ва Роналду ҳам тилга олинмоқда. Улар сўнгги 15 йилнинг энг зўр футболчилари бўлди. Бизга эса, ана шундай энг яхшилари керак, - деди Бекхэм.
Ҳозирча, Лионель Мессининг қарори кўпчиликни қизиқтирмоқда. Унинг шартномаси ёзда якунланади. Шунгача, у келажак фаолияти ҳақида бир тўхтамга келиши керак. Роналду эса “Ювентус” билан 2022 йилнинг ёзигача шартномага эга. Бироқ, туринликлар португалиялик юлдузга тўланаётган маошни тежаб қолиш учун уни ёзда трансфер қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмоқда.
Фикрлар