Месси хурсанд

Франциянинг амалдаги чемпиони тўққизинчи тур учрашувида “Ницца”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Беллашувда ҳисобни Лионель Месси 29-дақиқада жарима нуқтасидан берилган аниқ зарба билан очди. Бу аргентиналик юлдузнинг фаолияти давомида стандарт вазиятдан урган 60-голи сифатида қайд этилди.

Бу кўрсаткич бўйича Месси бразилиялик дарвозабон Рожерио Сенидан ўзиб кетди. Сени голкипер бўлишига қарамай, жарима зарбаларидан 59 та тўп киритган эди.

Айни пайтда Месси собиқ устози Рональд Куман билан бир хил кўрсаткичга эга.

Футбол тарихида жарима нуқтасидан энг кўп тўп киритган ўйинчи бразилиялик Жуниньо Пернамбукано ҳисобланади. Унинг стандарт вазиятдан йўллаган 77 та зарбаси дарвоза тўридан жой олган.

Кейинги ўринларда Пеле (70 та гол), аргентиналик Виктор Легроталье ва Роналдиньо (66 тадан гол), Дэвид Бэкхэм (65 та гол), Диего Марадона ва Зико (62 тадан гол) бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!