Месси яна бир индивидуал мукофотни қабул қилиб олди (ФОТО)

"Интер Майами" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси тарихдаги энг кўп соврин қўлга киритган футболчи сифатида мукофотланди.

Кеча Испаниянинг Маrca нашри 37 ёшли аргентиналик юлдузга футболда эришган ютуқларини эътироф этиб, махсус мукофотни топширди. Маросим "Интер Майами"нинг Форт-Лодердейлдаги уй стадионида бўлиб ўтди. Месси мукофотни Маrca директори Хуан Игнасио Галлардо ва Америка клуби хўжайини Хорхе Мас қўлидан қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2023 йил ёзги трансфер ойнасида ПСЖдан “Интер Майами”га эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум "Интер Майами" сафида 18 та учрашувда қатнашиб, 17 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Мессининг АҚШ клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг декабригача имзоланган. Месси профессионал футболчилик фаолияти давомида 46 та жамоавий, шунингдек, 56 та шахсий мукофотни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!