Месси яхши ишга қўл урди

“Барселона” сардори Лионель Месси бир клуб учун кўп гол уриш бўйича Пеле рекордини янгилаган эди. Аргентиналик ҳужумчи 2020 йилнинг декабрида Испания чемпионатида “Вальядолид” жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, “Барселона”да таркибида урган голлари сонини 644 тага етказган ва бу борада Пеленинг узоқ йиллик рекордини янгилаганди.

Месси хайрия мақсадида ўша ўйинда кийган бутсасини кимошди савдосига қўйди.

Аввалига, Мессининг бутсаси Каталония миллий музейига қўйилди. Кейинроқ, Барселонадаги болалар шифохонасига ёрдам бериш мақсадида бутса аукционда сотиладиган бўлди.

- Бир жамоа сафида гол уриш бўйича рекорд мени бахтиёр қилди. Лекин энг муҳими, ўз саломатлиги учун курашаётган болаларга ёрдам бериш. Апрелда бўладиган аукцион бу масалага кўпроқ одамларнинг эътиборини қаратишга хизмат қилади, - деди Лионель Месси.

Рекорд ўрнатилган учрашувда Месси Nemeziz моделидаги бутсадан фойдаланган эди. Бутсаларга Мессининг  имзоси туширилган ва рафиқаси Антонелла, фарзандлари Тьяго, Матео ва Чиронинг исмлари ёзилган.

Аукцион онлайн-форматда 19-30 апрель кунлари бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!