Месси йил спортчисига айланди
Лионель Месси "BBC Sports" томонидан 2022 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. Аргентиналик форвардга энди "BBC Sports Personality’s World Sport Star" мукофоти топширилади.
Ушбу соврин йил давомида жаҳон бўйлаб энг муҳим натижаларга эришган спортчини эътироф этади. Месси Аргентина терма жамоаси билан ЖЧ-2022да ғолиб чиқди ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
2021 йилда "BBC Sports" соврини ирландиялик Рэйчел Блэкморга топширилган эди. У 182 йиллик пойгалар тарихида "Grand National" мусобақасида ғолиб чиққан биринчи аёл спортчи бўлган.
Фикрлар