Месси ёзда эркин агент бўлади

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан шартномани узайтиришда шошилмаслик лозим деб ҳисоблайди.

El Larguero нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли аргентиналик футболчи Каталония клуби билан Америка кубогидан сўнг янги шартнома имзолайди. Қитъа чемпионати 10 июль куни тугайди, Леонинг шартномаси эса 30 июнда ўз ниҳоясига етади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, Месси ёзда маълум муддат эркин агент сифатида қолади.

Бундан аввалроқ Месси “Барселона”дан 10 йиллик шартнома талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Лионель Месси жорий мавсум “Барселона”да жами 42 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 34 та гол ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар