Месси ёзда "Манчестер Сити"га ўтиш ҳақида ўйламоқда

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси жорий мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин. Айтиш лозимки, 30 ёшли аргентиналик футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади, аммо клуб раҳбарияти Мессини ушбу шартномани узайтиришга ҳечам кўндира олишмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти агар Месси келишувни узайтирса унга 89 миллион евро бонус беришлари ҳақида хабарлар тарқалган эди. Эътиборлиси, агар у “Барса” билан шартномасини узайтирса, маоши ҳафтасига 557 минг еврони ташкил этади.

The Sun нашрининг маълум қилишича Мессининг ўзи жамоада қолишига шубҳа қилмоқда. Боиси, Неймарнинг ПСЖга сотиб юборилгани ва жамоа бошқарувига Эрнесто Вальверденинг тайинлангани футболчини ўйлантириб қўйди. Қолаверса, Каталониядаги сиёсий вазият ҳам бунга таъсир ўтказиши мумкин.

“Манчестер Сити” эса ушбу ҳолатдан унумли фойдаланиб қолишни кўзламоқда. “Шаҳарликлар” раҳбарияти бу борада Мессининг вакиллари билан бир неча бор алоқага ҳам чиқишган. Аргентина терма жамоаси етакчиси ҳам “Сити”нинг ушбу супер таклифларини жиддий кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!