Месси юбилей ассистини амалга оширди

ПСЖ Франция чемпионатининг 26-турида "Брест" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 91-дақиқада Мессининг ажойиб узатмасини Мбаппе голга айлантирди. 

Лионелнинг бу голли паси у учун юбилей ҳисобланади. Аргентиналик клублардаги фаолияти давомида 300 та ассист амалга оширган ягона футболчи ҳисобланади. 

ПСЖ ЧЛдан чиқиб кетди. Месси эса ҳали кейинги йилни қаерда ўтказишини аниқлаб олгани йўқ. Унинг олдида ПСЖда қолиш, "Барса"га қайтиш ва МЛСга йўл олиш вариантлари мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!