Месси зўрми ёки Роналду? Эски саволга янги жавоб

  • 21 октябрь, 2020, 10:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Таниқли футбол мутахассиси Мирча Луческу “Барселона” етакчиси Лионель Месси ва “Ювентус” тўпурари Криштиану  Роналду ўртасидаги асосий фарқни айтди.

Tecno

- Мен фаолиятим давомида Месси ва Роналду билан кўп тўқнаш келганман. Месси – бўйи баланд бўлмагант ўйинчи. У тор ва имконият чекланган ҳудудда тезкорлиги, дриблинги ва ўзига бўлган ишончи каби хусусиятлари эвазига жуда зўр ўйнайди. Роналду бош тоифадаги ўйинчи. У гол уришни яхши кўради ва унга кенгроқ майдон керак. Роналду гол уриши учун жамоадошларининг ёрдамига муҳтож. Лео буни бир ўзи амалга ошира олади. Шунга қарамай, ҳар иккиси ҳам энг кучли футболчилардир, - дейди Луческу.

Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ беллашувларида Роналду ва Месси бир бирига қарши ўйнайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!