Мессида яна рекорд!

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтаётган "Ференцварош"га қарши баҳсда гол уришни уддасидан чиқди.

Аргентиналик форвард Каталония клуби либосида кетма-кет 17-мавсумда майдонга тушди ва бу кўрсаткич клубнинг янги рекордига айланди.

"Барселона" сафида Чемпионлар лигасида ўтказган мавсумлар сони бўйича энг яхши тўртликдан собиқ ярим ҳимоячилар Хави (16 мавсум) ва Андрес Иньеста (15) ҳамда ҳимоячи Карлес Пуйоль (14) жой олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар