Мессига Мозамбик болалари матодан ясаган тўпни совға қилишди. Бу мукофот Рим папасининг акцияси

"Барселона" ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка кубоги-2019 якунларига кўра, Рим папаси Френциска томонидан таъсис этилган мукофотга сазовор бўлди.

32 ёшли аргентиналикга Мозамбик болалари матодан ясаган тўпни совъга қилишди. У бутун дунё бўйлаб болалар ўйнайдиган энг тоза футбол турининг тимсолидир.

Рим папасининг мукофоти ушбу соҳада қилинган ҳаракатлар, бирдамлик, ҳалоллик, ҳурмат ва жамоавийлик руҳини англатади.

Соврин ғолиби Рим папасининг акцияси ҳомийлигида бўлиб ўтади. Ўқув юртлари талабалари ўртасида овоз бериш орқали танланади. Умуман олганда, фонд дунёнинг 191 мамлакатидаги 500 мингдан ортиқ таълим муассасаларини бирлаштирган.

Месси 34,28% овоз олиб, икки перулик Эдисон Флорес (15,56%) ва Педро Гальесе (11.28%) дан устун келди. Бразилия терма жамоаси сардори Дани Алвес (10,5%) тўртинчи ўрин бўлди.

Болалар Мессининг камтарлигини, жамоа учун ўзини қурбон қилишга тайёрлигини ва саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидладилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!