Мессини “Барса”га қайтариш вақти келди!

“Барселона” ҳимоячиси Дани Алвес яна Лионель Месси билан бир жамоада тўп тепишни орзу қилаётганини билдирди.

- Мен унинг мақсадларини билмайман. Лекин унга “барса”дан зўр жой йўқ. Лео янги тажрибани синаб кўрди. Энди уни “Барселона”га қайтариш вақти келди. Бунинг учун унда истак бўлса кифоя, - деди бразилиялик футболчи.

Дани Алвес 2008-2016 йиллари Лионель Месси билан бирга тўп тепган. Улар биргаликда уч марта Чемпионлар лигаси ва олти марта Ла Лигада бош совринни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!