"Мессини кучли учликдан чиқариб юборган бўлардим"
"Айнтрахт-Б" клуби ярим ҳимоячиси Феликс Кроос "The Best" соврини учун номзодларнинг имкониятлари ҳақида фикр билдирди:
"Левандовски бу совринни қўлга киритишга тўлиқ лойиқ эди. Аммо мен Мессини кучли учликдан чиқариб юборган бўлардим. Ўтган мавсум у етарлича яхши ўйин намойиш эта олмади. Клопп ва Флик ажойиб мураббийлар. Юрген ҳам мавсумни зўр ўтказди ва эътирофга лойиқ натижаларга эришди".
29 ёшли футболчи машҳур Тони Крооснинг укаси ҳисобланади.
Фикрлар