"Мессини қанча керак бўлса, шунча кутамиз!"

Аргентинанинг "Ньюэллс Олд Бойз" клуби президенти ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жамоа билан шартнома имзолашига умид билдирмоқда.

У Месси халқ ҳурматига лойиқ эканини таъкидлади ва КОНМЕБОЛ президенти Алехандро Домингеснинг бу футболчи Либертадорес кубогини ютиши кераклиги ҳақидаги сўзларини келтирди.

“Ньюэлликлар ўз жамоаси таркибида Мессининг бўлишига ва барча аргентиналик ҳамда америкалик мухлисларнинг орзусини рўёбга чиқаришга аҳд қилишган. Агар шундай бўладиган бўлса, "Ньюэллс Олд Бойз" қитъанинг энг машҳур клубига айланади. Биз Мессини қанча вақт керак бўлса, кутамиз" – деди клуб президенти.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси шу ёзда ўз якунига етади. Томонлар ҳозирча ушбу келишувни узайтириш бўйича муросага кела олмаяпти.

Бундан аввалроқ Месси Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби ўтиши ёки “Барселона”га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, "Ньюэллс Олд Бойз" Мессининг болаликдаги жамоаси ҳисобланади. У "Барса"га айнан мана шу клубдан кўчиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!