Мессини устидан кулган мухлисни уриб ўлдириб қўйишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бангладешда жаҳон чемпионати билан бевосита ёки билвосита боғлиқ камида 12 та ўлим ҳолати қайд этилди.

Улардан бири – 38 ёшли Муҳаммад Шарифул Ислом. У Аргентина – Миср ўйини пайтида бошқа мухлислар билан жанжалдан сўнг вафот этган. Велорикша ҳайдовчиси бўлган Ислом чайхонада ўйинни томоша қилаётган пайтда, Лионель Месси пенальтидан гол олмаганидан кейин кулиб юборгани учун ўзини «Аргентина мухлислари» деб атаган гуруҳнинг ҳужумига учраган. Ислом Бразилия терма жамоаси ишқибози бўлган.

- Одамни футбол учун ўлдириш мумкинми? Менинг икки қизим бор. Энди улар кимни ота деб чақиришади? Қизларим етим қолди. Эримни ўлдирганлар энг оғир жазога тортилишини истайман, – дейди марҳумнинг рафиқаси Бьюти Бегум.

Мамлакатнинг турли ҳудудларида одамлар калтаклаш, пичоқланиш эҳтимоли бор ҳужумлар, ток уриши ва йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлган.

Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Фаяз Тажриан Аргентина – Миср ўйинини томоша қилиш учун кетар экан, мотоциклда йўл ҳодисасига учраб вафот этган. Мустафо Қозий эса футбол юзасидан келиб чиққан баҳс чоғида совуқ қурол билан ўлдирилган. Махидул Ислом эса байрамона нишонлаш пайтида унинг устига футбол дарвозаси ағдарилиб кетиши натижасида ҳалок бўлган. Хабиганджда маҳаллий футбол учрашувидан сўнг Бразилия ва Аргентина мухлислари ўртасидаги тўқнашувларда яна ўнлаб одамлар турли тан жароҳатларини олган.

Тадқиқотлардан бирида қайд этилишича, 2022 йилги жаҳон чемпионати даврида Бангладешда мухлислар гуруҳлари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 23 нафар киши ҳалок бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!