Мессининг 10-рақамини ким олади?

“Барселона” раҳбарияти жамоа сардори ва етакчиси Лионель Мессининг кетишига тайёр кўринади.

Каталония клубининг собиқ спорт директори Андони Субисаррета клуб яқин келажакда Мессисиз қандай кўриниш ҳосил қилиши ҳақида гапирди.

- Лео узоқ муддат давомида биз билан бирга бўлди ва энди танлов ҳуқуқига эга эканини тан олиш лозим. Клуб раҳбарияти аргентиналик юлдузнинг қолиши учун ҳамма чораларни кўради, лекин Мессининг ўзи кетишга қарор қилса, кимдир унинг 10-рақамини олиши керак бўлади. Албатта, бу қайғули ҳолат, лекин шу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди.

Биз ҳар доим келажагимиз билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қиламиз. Менимча, Месси келажаги борасида аниқ режага эга ва уни ичида сақлаб турибди.

Месси эски типдаги футболчи ва маркетинг учун тарбияланган эмас. У мағлубият ва ғалабалар ёнма-ён эканини яхши билади, - деди Субисаррета.

“Барселона” жорий мавсумда Месси орзу қилган Европа Чемпионлар лигасининг бош совринини қўлга кирита олмайди. Бироқ, жамоа Испания чемпионатида ғолиблик учун яхши имкониятга эга.

Аргентиналик футболчининг шартномаси мавсум охирида якунланади. У қандай қарор қабул қилишини ёзда айтишини билдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар