Мессининг адвокатига иш топилди

Дани Алвеш жинсий зўравонлик айбловлари туфайли собиқ жамоадоши ва дўсти Лионель Мессининг адвокатини ёллади. Бир неча кун олдин бразилиялик ҳимоячи юқоридаги айблов бўйича гумонланиб ҳибсга олинган эди. "Барселона", ПСЖ ва "Ювентус"нинг собиқ футболчиси 4 йилдан 12 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

"La Vanguardia" нашри хабарига кўра, Алвеш ўтмишда Лионель Месси, Карлес Пуйол ва Хосеп Бартомеу манфаатларини ҳимоя қилган, шунингдек, Неймар трансфери бўйича "Барселона"ни ҳимоя қилган адвокат Кристобал Мартелни ёллаган. Мертел жиноят ҳуқуқи соҳасида муваффақиятли адвокат ҳисобланади.

Мартел футболчининг ҳозирги адвокати Мираида Пуенте билан бирга ишлайди. Ҳозир улар гаров эвазига озодликка чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этилган футболчининг ҳибсга олиниши устидан апелляция бериш устида ишламоқда.

39 ёшли ҳимоячи жиноятда айбини тан олмади. У 4 марта ўз фикрлари орқали қарама-қарши гувоҳлик берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!