Мессининг "Бавария" музейида либоси сақланиши билармидингиз? (фото)

Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ клуби футболчиси Лионель Мессининг футболкаси "Бавария" музейида сақланади. Унинг "Барселона" сафида бир йил давомида 91 гол урган мавсумдаги либоси мюнхеликлар музейида сақланади. 

Гап шундаки, Месси ўша йили 1 йилда 91 та гол уриб, "Бавария" афсонаси Герд Мюллернинг рекордини янгилайди ва совға тариқасида ўз либосини собиқ футболчига туҳфа этади. Бу ҳозирда немис клуби музейида сақланадиган жамоага тегишли бўлмаган ягона буюм ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, Месси Қатарда бўлиб ўтган мундиалда Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 

messi

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!