Мессининг дўсти бўлсанг ҳам, cенга Испанияда “нон” йўқ!

ПСЖ билан хайрлашган аргентиналик ҳужумкор футболчи Анхель Ди Мария Испания чемпионатига кўчиб ўтмоқчи эди.

Унинг агентлари, 34 ёшли футболчи хизматларини “Барселона”га таклиф қилиб, каталонияликлардан рад жавобини олганди. Кейин улар Мадриднинг иккинчи клуби “Атлетико”га мурожаат қилди.

“Матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне ҳам жамоасида ўз ҳамюртига эҳтиёж йўқлигини таъкидлади. “Атлетико”нинг рад жавоб беришига футболчининг ёши ўтиб қолгани сабаби бўлгани айтилмоқда.

Ди Мария ПСЖ ғалабаси билан якунланган Франция чемпионатида 26 та учрашувда бешта гол ва еттита ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!