Мессининг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди
"Барселона" 2020/2021 йилги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичи ўрнида "Жирона"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
"Йохан Кройф Арена" стадионида бўлиб ўтган беллашув майдон эгаларининг тўлиқ устунлигида ўтди. Коутиньо янги жамоадоши Тринкаунинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Кейинги 2 голга жамоа сардори Лео Месси муаллифлик қилди.
Фикрлар