Мессининг голи "Барселона" ғалабаси учун етарли бўлмади

Ла Лига 14-тури давом эттирилмоқда. Турнинг марказий учрашуви "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтди. Унда "Барселона" "Валенсия" клубини қабул қилди ва 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Кутилмаганда, ўйинни фаол бошлаган "кўршапалаклар" ҳисобни очди. Марказга етказиб берилган тўпни Мухтар Диакаби дарвозага киритди. Биринчи бўлим сўнгида меҳмонлар ўз жарима майдони ичида қоида бузди ва ҳакам пенальти белгилади. Тўп қаршисига келган Мессининг зарбасини дарвозабон қайтарди. Иккинчи темп билан ҳужумни давом эттирган каталонияликларнинг уриниши Мессининг бош билан киритган голи билан якунланди.

Голдан руҳланган "кўк-анорранглилар" олдинга ўтишда давом этди ва бу 52-дақиқада ўз самарасини берди. Рональд Араухо чиройли услубда зарба бериб, ҳисобни жамоаси томонга ўзгартирди. Бироқ бунга "кўршапалаклар" 69-дақиқа Макси Гомеснинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди ва ўйин жанговар дуранг билан якунланди.

Шу тариқа, каталонияликлар ҳисобидаги очколар 21 тага етди ва улар 5-ўрингача кўтарилди. 15 очко тўплаган "Валенсия" онлайн жадвалда 12-ўринда жойлашган.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Барселона" ўз майдонида "Валенсия" билан жанговар дуранг ўйнади

  • 90+'

    Альба ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 90+3'

    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди 

  • 90'

    "Валенсия"да сўнгги ўзгариш: Черишев майдонни тарк этади унинг ўрнига Кан Ин Ли ҳаракат қилади

  • 86'

    "Валенсия"да ҳам ўзгариш: Гедеш ўрнига Вальехо туширилди

  • 85'

    "Барселона" сафида ўзгариш бўлади.  Педри ўрнига Пьянич туширилди

  • 82'

    Мессининг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 81'

    "Барса"да яхши имконият. Месси жарима майдони яқинида йиқитилди

  • 79'

    "Барселона" таркибида ўзгариш бўлади. Коутиньо ўрнига Лангле туширилди

  • 78'

    Коутиньо узоқ масофадан ўз услубида зарба йўллади, бироз ноаниқ

  • 74'

    Леонинг зарбаси кучсиз чиқди.

  • 73'

    Гризманн ўз ўрнини Тринкауга бўшатиб берди

  • 71'

    Мингуэза узоқ масофадан аниқ зарба йўллади, Доменекдан ажойиб сейв

  • 69'

    ГОООООООЛ! Супер комбинация ва ажойиб гол. Гомес ҳисобни тенглаштирди. Ҳаммаси яна бошидан бошланади

  • 64'

    Сўнгги дақиқаларда "Барса" ҳужумга зўр бермоқда

  • 60'

    Қанотдан узатилган тўпни Тер Штеген баланд сакраганча қийинчиликсиз ушлаб олди

  • 58'

    Урош Рачичнинг зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 55'

    Гедешга нисбатан қоида бузган  Мингуэза огоҳлантирилди

  • 52'

    ГОООООООЛ! Араухо чалқанча усулда зарба йўллаб, мезбонларни олдинга олиб чиқди

  • 51'

    "Барселона" иккинчи бўлимни ўзгариш билан бошлади. Бускетс ўрнига майдонда Френки Де Йонг ҳаракат қилмоқда

  • 50'

    Мессининг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 48'

    ВААҲ! Черишев қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди

  • 50'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1

  • 49'

    ГОЛ! Дарвозабон Мессининг пенальтисини қайтарди. Кейинчалик Лео бош билан зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 

  • 45'

    Пенальти! Гайя Гризманни жарима майдони ичида йиқитди

  • 45'

    Тер Штеген жамоани муқаррар голдан қутқарди. Гомеснинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

  • 43'

    Брейтуэйт ҳужумда фол ишлатди

  • 39'

    Бўлим сўнггида "Барселона" анча фаоллашди

  • 35'

    Диахаби майдон марказида Мессини йиқитди

  • 34'

    "Барселона" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Гризманинг зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз эгаллаб олди

  • 30'

    ГОООООЛ! Бурчакдан узатилган тўпга Диахаби бош билан зарба йўллади. Тер Штеген бу сафар кузатувчи рўлида

  • 28'

    Тер Штеген! Сольернинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 26'

    ЗАРБААА! Гомеснинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Қайтган тўпга Черишев кучли зарба йўллади, уни ҳам ҳимоячи қайтарди

  • 24'

    Бускетс рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди

  • 20'

    Гризманнинг қанотдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 18'

    Рачич ҳужумда фол ишлатди

  • 14'

    ЗАРБААА! Черишевнинг зарбасини Араухо майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 13'

    Ҳужумга ўтиб кетаёган Гедешни тўхтатиб қолганлиги учун Гризманн огоҳлантирилди

  • 13'

    Дестнинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди

  • 10'

    Брейтуэйт Васснинг юзига уриб юборди

  • 5'

    Иккинчи марта "Барселона"нинг ҳужуми охирига етмай қолди. Ҳимочилар ишончли ҳаракат қилмоқда

  • 3'

    "Барселона"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ футболчилар ҳужумни чўзиб юборишди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. Ўйинни мезбонлар бошлаб берди

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари бироздан сўнг Ла Лиганинг 14-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Валенсия" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Учрашувни сизлар билан бирга Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!