Мессининг ҳаёти фожеали тугашига бир баҳя қолди (фото)
Лионель Месси фаолиятидаги энг нуфузли соврин – жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бироқ бу натижа футболчи учун жуда қимматга тушишига бир баҳя қолди.
Жаҳон чемпионатидан ўз юртига қайтиб борган Аргентина терма жамоаси катта тантана билан кутиб олинди. Қаҳрамонлар автобусда Буэной-Айрес шаҳри бўйлаб, ғалаба юришини амалга оширди.
Месси, Леандро Паредес, Родриго де Пауль, Анхель ди Мария ва Николас Отаменди парад вақтида автобуснинг томига чиқиб олди. Бурилишлардан бирида улар юқори кучланишли электр симига тегиб кетишига оз қолди.
Отамендининг ҳушёрлиги фожеанинг олдини олди. У симга бир неча метр қолганида дўстларини огоҳлантирди. Ҳаммалари бирга бошларини эгиб, тўқнашувдан қутилиб қолди. Фақат Паредеснинг кепкаси симга тегиб, ерга тушди.
Бу ҳолатни кўрганларнинг юраги бир ҳапқириб қўйди. Ҳамма агар Отаменди симларни кўрмай қолганда қандай фожеа юз бериши мумкинлигини муҳокама қилмоқда.
Эҳтиёт бўл, Месси!
Фикрлар