Мессининг жазоси енгиллашиши мумкин

“Барселона” форварди Лионель Месси Испания Суперкубогида “Атлетик” футболчисига нисбатан ишлатган қўполлиги учун бир нечта ўйинга четлатилиши мумкин.

Учрашув бош ҳаками Хесус Хиль Мансано 120-дақиқада Асьер Вильялибреганинг ёзига зарба бериб юборган 33 ёшли аргентиналик футболчини майдондан четлатган эди. Айтиш лозимки, бу Мессининг “Барселона”даги биринчи қизил карточкаси бўлди.

Агар мусобақаларни ўтказиш қўмитаси Мессининг ушбу ҳаракатларини тажовузжор деб топса, у 4 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин. Ташкилот унинг ҳаракатларини тажовузкор деб топмаса, Месси 2 та ўйинга четлатилади.

Таъкидлаш керакки, учрашув ҳаками протоколда Мессини тажовузкор ҳаракат қилди, деб ёзмаган ва айнан шу унинг дисквалификация муддатини камайтириши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар