Мессининг кетгани яхши бўлди

Франциялик футбол эксперти Жюльен Лоран ўтган ёз ПСЖ таркибида бўлган ўзгаришлар жамоа учун фойдали бўлганини таъкидлади.

- Жамоада худбинлик камайгани эвазига, муаммолар ҳам озайди. Энди Лионель Месси йўқ, Неймар ва Марко Верратти ҳам йўқ.

Ҳозир жамоа ичида ҳамма бир бири билан тил топишяпти, ҳазил-ҳузул, латифалар бўляпти. Илгари ПСЖда гуруҳбозлик бор эди, ҳозир бунақаси кўзга ташланмаяпти, - деди Жюльен Лоран.

Маълумки, яқингача Париж клубида жанубий америкалик футболчиларнинг таъсири кучли бўлган. Жамоа етакчиси ҳисобланган Килиан Мбаппе ҳам клуб раҳбариятидан бир неча бор бу вазиятга эътибор қаратишни сўраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!